Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отражать операции покупки и продажи валюты в 1С:Бухгалтерия 8.3 Что изменилось в НСБУ №5 по основным средствам и НСБУ №19 по инвентаризации Кто и как уплачивает налог за пользование недрами

Қимматбаҳо металлар куймалари сотилиши ва қайта сотиб олиниши тартиби белгиланди

05.11.2025

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2025 йил 14 октябрдаги №25/6-сон қарори билан банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (03.11.2025 й. АВ рўйхат рақами №3698) тасдиқланди.

 

Низом банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш механизмларини белгилайди. Унда ўлчовли олтин қуймаларини сотиш ва қайта сотиб олиш, шунингдек, электрон (нақдсиз) шаклдаги операцияларни амалга ошириш тартиби белгиланган. 

 

Низомга мувофиқ, банклар ҳамда микромолия ташкилотларига Марказий банк томонидан ишлаб чиқарилган ўлчовли олтин куймаларини сотиш ва қайта сотиб олиш операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилди. Куймаларни сотиш ва қайта сотиб олиш операциялари Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, тижорат банкларининг мобил иловалари орқали амалга оширилади.

 

Мижозлар рақамли идентификациядан ўтгандан сўнг, масофадан туриб куймаларни харид қилиш ёки сотишлари мумкин. Тўлов операциялари банк картаси ёки электрон ҳамён орқали амалга оширилади. Харид амалга оширилгандан кейин мижозга куйманинг уникал коди тақдим этилади ва у беш иш куни ичида куймани шахсан қабул қилиб олиш ёки банкда масъул сақлашга жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Банклар куймаларни сотиш ва қайта сотиб олиш нархларини мустақил равишда белгилайди, бу борада Лондон қимматбаҳо металлар бозори ассоциацияси (LBMA) котировкалари ва бозор талабидан келиб чиқади. 

 

Металлар қолдиқлари бўйича ҳисоб ва кунлик қайта баҳолаш Марказий банкнинг расмий курси ҳамда LBMA котировкалари асосида амалга оширилади. Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби, корреспондентлик металл ҳисобварақларини юритиш ҳамда мижоз ҳисобларини ёпиш бўйича ягона қоидалар ўрнатилган. 

 

Ҳужжат мамлакатда қимматбаҳо металлар ички бозорини ривожлантириш, аҳоли учун олтин ва кумушга инвестиция киритиш имкониятларини ошириш, шунингдек, банк тизимида замонавий рақамли воситаларни жорий этишга қаратилган. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова