Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилади

25.08.2018

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқарувининг қарори (20.08.2018 йилда 3056-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан уларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).



Марказий банк томонидан юбилей саналари, шунингдек тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилади. 


Улар республика ҳудудида номинал қиймати бўйича қонуний тўлов воситаси, шунингдек номинал қийматидан юқори баҳоланувчи коллекция, инвестиция ва жамғариш объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.


Бундай тангаларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш МБнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари (бундан кейин – банк) орқали амалга оширилади. МБнинг расмий веб-сайтида бундай банкларнинг манзили ҳақидаги маълумотлар эълон қилиниб борилади. Тижорат банклари ушбу операцияларни МБ билан тузилган шартнома асосида амалга оширадилар. 


Тангалар идентификация серия рақамига эга бўлган асиллик сертификати билан бирга муомалага чиқарилади. 

 

Қандай қилиб «қимматбаҳо» тангалар соҳибига айланиш мумкин


Бунинг учун МБ сайтида кўрсатилган банкларга мурожаат қилиш ва қуйидагича ҳақ тўлаш зарур:

 

  • жисмоний шахслар учун – нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида;
  • юридик шахслар учун – пул маблағларини ўтказиш йўли билан.  

 
Тангаларнинг сотиш нархи ҳар ҳафтада камида 1 марта, миллий валютада белгиланади ва МБ сайтида эълон қилинади.


Танганинг қиймати қимматбаҳо металл баҳосидан келиб чиқиб белгиланади. Баҳолаш Лондон қимматбаҳо металлар ассоциациясининг (LBMA) эрталабки фиксинг нархи (белгиланган олтин баҳоси) ва сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курсига мувофиқ ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади ҳамда МБ сайтида эълон қилинади. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби иловада кўрсатилган.

 

Тангаларни банкка қандай қилиб сотиш мумкин


Тангаларни банкка топшириш шахсни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда амалга оширилади, юридик шахс вакили эса, бундан ташқари, ишончномага эга бўлиши шарт. Операция далолатнома билан расмийлаштирилади.


Шундан сўнг тангалар 10 кун давомида асиллик даражасини аниқлаш мақсадида техник экспертиза ўтказиш учун Асиллик палатасига юборилади. Бунда тангаларнинг эгаларидан экспертиза учун тўлов ундирилмайди.


Асиллик палатаси 10 кун давомида экспертиза ўтказиб, унинг натижаларини МБга тақдим этади. Сўнгра худди шунча муддат давомида қайтариб харид қилиб олган банк тангалар эгаси билан ҳисоб-китоб қилади.


Тангани қайтариб харид қилиб олиш нархи топширилган кундаги қимматбаҳо металл нархидан ва ушбу нархга қўлланиладиган МБ Бошқаруви томонидан тасдиқланган чегирмага асосан белгиланади.

   
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_