Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиш соҳаси қонун билан тартибга солинди

26.08.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 23.08.2021 йилдаги «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги ЎРҚ-710-сон Қонун имзоланди.

 

Қонун 7 боб ва 67 та моддадан иборат. Қонуннинг мақсади қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир. Ушбу Қонуннинг амал қилиши ЯТТ бўлмаган жисмоний шахслар ўртасида, хусусий мулк ҳуқуқи асосида жисмоний шахсларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар бўйича тузиладиган битимларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Қонунда қуйидаги асосий тушунчаларга таъриф берилган:

  • заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар – қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш фаолиятини олиб борувчи юридик шахслар ва ЯТТлар;
  • қимматбаҳо тошлар – табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид. Қаҳрабо ноёб ҳосилалари қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади;
  • қимматбаҳо металлар – ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хом ашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий);
  • қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш – ажратиб олинган қимматбаҳо металларни уларга физик ва кимёвий ишлов бериш усулларини қўллаган ҳолда аралашмалардан ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлардан тозалаш жараёни бўлиб, у қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига ёки аффинаж қилинган қимматбаҳо тошларга оид халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказишга қаратилган;
  • аффинаж корхоналари – қазиб олинган рудалардан, концентратлардан ва ярим тайёр маҳсулотлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ҳамда чиқиндилардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш ва (ёки) қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензия асосида амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари (бундан якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлар мустасно). 

 

Қимматбаҳо тошларнинг ва қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиш соҳасига таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, ушбу металлар ҳамда тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар мажмуини амалга ошириш киради. 

 

Қуйидаги давлат органларининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари белгиланди:

  • Вазирлар Маҳкамасининг;
  • Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг;
  • Молия вазирлигининг;
  • МБнинг;
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг. 

 

Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш тартиби белгиланди. Палата қуйидагилар устидан асиллик даражасининг давлат назоратини амалга оширади:

  • аффинаж корхоналар фаолияти устидан;
  • қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, улардан фойдаланилиши, реализация қилиниши, уларнинг сақланиши ҳамда ҳисобга олиниши устидан;
  • қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, реализация қилинаётган заргарлик ва бошқа буюмлардан асиллик даражалари тамғаларининг излари мавжудлиги устидан;
  • қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги талабларнинг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бажарилиши устидан;
  • қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш устидан.

 

Асиллик даражасини белгилаш палатаси ваколатли шахсларининг асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари, асиллик даражасининг давлат назоратини амалга ошириш чоғида текширув ўтказиш асослари санаб ўтилган.

 

Белгиланишича, жисмоний ва юридик шахслар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган рухсатнома асосида таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома бериш тартиби, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш оқибатларини тугатишга қаратилган чора-тадбирлар «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонун билан белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.11.2021 йилдан кучга киради.

 

Наргиза Воҳидова.