Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Қишки спорт турлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади

12.02.2020

Читать на русском языке

 

Бунинг учун зарур чора-тадбирлар Президентнинг 4 февралдаги қарорига назарда тутилган.

 

Ҳужжат Ўзбекистон спортчиларини халқаро спорт мусобақалари, шу жумладан Пекин шаҳрида 2021 йилда бўлиб ўтадиган қишки Осиё ўйинлари ҳамда 2022 йилда ўтказиладиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига тайёрлаш мақсадида қабул қилинган. Шу муносабат билан Ўзбекистонда қишки спорт турларини 2020–2023 йилларда ривожлантириш дастури қабул қилинган.

 

Мазкур йўналишни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари сифатида:

 

биринчидан, Қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва хусусий болалар спорт мактабларига имтиёзлар берилди. 2023 йил 1 январга қадар улар:

  • мол-мулк солиғи ҳамда жалб қилинган хорижий спортчилар ва мутахассисларнинг даромадларига ижтимоий солиқ ставкаларини 50%га камайтирилган ҳолда тўлайди. Мазкур шахслар 6 ойдан кўп бўлган муддатга тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти деб эътироф этилади;
  • қишки спорт турлари бўйича спорт объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари ва махсус профессионал спорт кийимлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

 

Юқорида санаб ўтилган имтиёзлар дастур доирасида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳам татбиқ этилади. 

 

иккинчидан, 2020–2023 йилларда ДХШ шартлари асосида ҳудудларда халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий спорт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонлар қурилади. Қишки спорт турлари бўйича хорижий мутахассис ва тренерларга хизмат уйлари сифатида уй-жой ажратилади.

 

учинчидан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бакалавриат йўналишлари доирасида қишки спорт турларига ўқитиш учун жойлар ажратилади ва ушбу ихтисослик кафедраси очилади. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг хорижда таълим олиш, стажировкадан ўтиш ва малака ошириш дастурлари бўйича очиқ стипендия танловларида қишки спорт турлари бўйича профессор-ўқитувчилар ва тренерлар фаол иштирок этади; 

 

тўртинчидан, йил якунига қадар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган «Белдирсой» спорт базасида халқаро ва республика даражасидаги мусобақаларни ўтказиш учун: енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, дор йўлини замонавий анжом, асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш ишлари амалга оширилади. Шунингдек Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён қишлоғида жойлашган «Пахтакор» спорт базаси реконструкция қилинади. Унга пойтахт шаҳар ҳокимлиги тизимидаги «Оромгоҳ» ДУКга қарашли бўлган иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассаси тегишли ҳудуди билан биргаликда текин берилади. 

 

Олег Заманов.