Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри жорий этилади

31.03.2021

Читать на русском языке

Ҳукуматнинг 27.03.2021 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 158-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
  • Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини (кейинги ўринларда − давлат реестри) юритиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар;
  • давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби;
  • давлат реестрига киритиладиган маълумотлар;
  • давлат реестридан чиқариш тартиби ва асослар.

 

Низомга мувофиқ давлат реестрига киритиш учун қишлоқ хўжалиги экинлари навлари хўжалик учун фойдали белгилари бўйича синовдан ўтказилади. Синаш ҳар йили Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) томонидан турли табиий тупроқ-иқлим шароитли ҳудудларда жойлашган нав синаш станциялари ва участкаларида ҳамда ариза берувчи томонидан танланган майдонларда ўтказилади.

 

Синаш Марказ томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ўтказилади. Марказ қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Белгиланишича, навларнинг хўжалик учун фойдалилиги қуйидаги белгилар бўйича аниқланади:

  • ҳосилдорлик;
  • ўсиш даври;
  • касаллик ва зараркунандаларга, турли тупроқ-иқлим шароитларига чидамлилиги;
  • маҳсулотнинг сифати ва бошқа белгилар.

 

Бир йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари хўжалик учун фойдали белгилари бўйича камида бир йил, кўп йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари учун улар тўлиқ ҳосилга кирган пайтидан камида бир йил мобайнида синовдан ўтказилади. Эксперт комиссиясининг хулосасига кўра қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бир йиллик синов натижалари бўйича давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

 

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини рўйхатдан ўтказиш учун талабгор Марказга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тақдим этади. Марказ беш иш куни ичида талабнома берувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кўриб чиқади.

 

Марказнинг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини экишга тавсия қилиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан ҳамда талабнома берувчи томонидан тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги экинлари навлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади.

 

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома уч йил муддатга берилади.

 

Республика Давлат бюджети маблағлари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар давлат реестрини жорий этиш ва юритиш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2020 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида»ги 282-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2021 йилдан кучга кирди.

                                                                                                           

 Наргиза Воҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум