Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Қишлоқ хўжалиги экинлари оқилона жойлаштирилади

12.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 4.03.2021 йилдаги «Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида»ги 121-сон қарори қабул қилинди.

Қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун асосий майдонларга қишлоқ хўжалиги ва сабзавот экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
  • 2021 йил ҳосили учун лалми майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган такрорий майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун боғ ва узумзор қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йилда фойдаланишга киритилган ерларда шотут ва балхи тут плантациялари ташкил этиш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун ғўзанинг районлашган ва истиқболли навларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
  • 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун чигит экиш схемалари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2021 йил ҳосили учун пахта етиштиришда талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмларининг ҳисоб-китоби ва бошқалар.

 

Шу билан бирга, тегишли вазирлик ва идораларга қуйидагилар юзасидан топшириқлар берилди:

  • ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва кўп йиллик дарахтзорлар барпо этиш, уруғ, кўчат, минерал ўғит ҳамда сув билан таъминлаш тадбирларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;
  • республика бўйича 233,6 минг гектар иккиламчи ижара ҳуқуқлари асосида ажратиб берилишини таъминлаш ҳамда ҳар бир туманда ёшлар учун кооперация шартларида маҳсулот етиштиришни жорий этиш;
  • суғориш графиклари асосида ўз вақтида сув билан тўлиқ таъминлаш;
  • касаллик, зараркунанда ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун зарар кимёвий препаратлар захирасини яратиш.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган маблағлар Молия вазирлиги маблағлари ва тижорат банклари кредитлари ҳисобидан ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Наргиза Воҳидова.