Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари қайтмоқда

18.03.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 14.03.2019 йилдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қишлоқ хўжалиги кооперацияси амалиёти Ўзбекистонда ўтган асрнинг 90-йилларида кенг тарқалган эди. Бироқ иқтисодиёт трансформацияланиши ва бозор механизмларига ўтилганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги кооперативлари норентабел бўлиб қолди. Уларнинг ерлари босқичма-босқич фермер хўжаликларига берила, кооперативларнинг ўзи эса қайта ташкил этила бошлади. Бошқа томондан, вақт ўтиши билан норматив база («Кооперация тўғрисида», «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунлар ва бошқалар) эскирди. Бундай ҳолат давлатнинг ушбу иқтисодий фаолият шаклини «жонлантириш» бўйича аниқ чоралар кўришига замин яратди.  

 

Янги қишлоқ хўжалиги бирлашмаларига ихтиёрий ва пай асосида иштирок этиш тамойилларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари киради.

 

2019–2020 йилларда тажриба-синов тариқасида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Зомин туманларида, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Ургут туманларида, Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Қува туманларида, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Паркент туманларида ана шундай бирлашмалар ташкил этилади. Тажриба-синов якунларига кўра, 2020 йил 1 декабрга қадар ушбу институтни республиканинг бошқа ҳудудларида оммалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритилади.

 

Бунда қуйидаги тартиб амал қилади:

  • қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бевосита бериладиган ваколатлар таъсис ҳужжатларида белгиланади. Бунда қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзолари бошқа масалалар бўйича ўз хўжалик фаолиятини юритишда иқтисодий мустақиллиги ва ҳуқуқий мақомини сақлаб қолади, қишлоқ хўжалиги бирлашмаси ва унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар эса шартнома асосида қурилади;
  • қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди ҳамда агар таъсис ҳужжатларида бошқача ҳолатлар белгиланмаган бўлса, унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган зарар кўриш хатарини ўзлари киритган бадаллар (пайлар) қиймати доирасида зиммасига олади;
  • қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоларининг ер майдонлари Ер кодексида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолатларда оптималлаштирилиши ва олиб қўйилиши мумкин эмас. Бунда уларнинг ер майдонларини олиб қўйиш фақатгина суд қарори асосида амалга оширилади.

 

2019 йил 1 мартдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларни кейинчалик алмаштириш тўғрисидаги қарорни мустақил равишда қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. 2020 йил 1 январдан бошлаб эса ташкил этиладиган мева-сабзавот экинларини жойлаштириш реестрига ҳосил йилининг 1 февралидан кечиктирмасдан тегишли маълумотларни киритиш шарти билан ушбу ҳуқуқдан фойдаланади.

 

Давлат ушбу йўналишни қўллаб-қувватлайди, хусусан: 

  • қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва улар аъзоларининг 2019–2020 йилларда кўчатлар ва сертификатланган уруғларни ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини харид қилиш учун тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан банк томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 25%и миқдорида, аммо 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган, валютада бериладиган кредитлар бўйича 1,5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган миқдорда қопланади;

 

  • қишлоқ хўжалиги бирлашмаларидан мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олувчи экспортёрларнинг тасдиқланган бизнес режаларида назарда тутилган қуйидагилар: 
    • қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш;
    • қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш;
    • қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50%и субсидиялар тақдим этиш орқали Давлат бюджети ҳамда Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан, шунингдек жалб этиладиган халқаро молиявий институтлар маблағлари, шу жумладан Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

2020 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов натижалари ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси, шунингдек бозор иқтисодиётининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатасига «Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилади. Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган эди, унинг шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.