Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларида кўпроқ валюта қолади

22.11.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2016 йилдаги 385-сон Қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Инчунун, Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига 1-иловада (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизи сотилиши мажбурий эканлиги кўрсатилди (илгари турли хил қийматлар белгиланган эди: қ/х маҳсулотлари экспортидан – 50%, ёввойи ўсимликлардан – 25%).

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам қатор ўзгартиришлар киритилди (Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган).

 

Бунда тушум тушиши ёки қайтариб олиб келиш муддати тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишловчи корхоналар билан тузилган шартномалари асосида, олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан ёхуд чет элда очилган «Ўзагроэкспорт» АЖнинг қўшма корхоналари ва савдо уйлари номига биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан «Ўзагроэкспорт» АЖнинг шартномалари бўйича янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотлари амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланди.

 

«Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан устав фондида шу компаниянинг улуши камида 51 фоизни ташкил этадиган чет элда очилган қўшма корхоналар ва савдо уйларининг манзилига экспорт қилинганда банк кафолати ёки экспорт контрактларини сиёсий ва тижорий хатарлардан суғурталаш полиси тақдим этмасдан товар консигнация шартларида етказиб берилиши мумкин.

 

Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам ўзгартиришлар киритилди (Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарори билан тасдиқланган).

 

Унда энди мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш камида 30 фоиз олдин тўлов шартларида экспорт қилиниши, қолган қисмига эса тасдиқланган банк аккредитиви очилиши ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати расмийлаштирилиши белгилаб қўйилди (илгари қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари фақат 100%  олдиндан тўлов шартларида экспорт қилинар, янгилари учун – 30%дан кам бўлмаслиги керак эди).

 

«Ўзагроэкспорт»  АЖ мева-сабзавот маҳсулотларини олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан:

  • «Ўзагроэкспорт» АЖнинг чет элда очилган қўшма корхоналари ва савдо уйлари;

 

  • тасдиқланадиган рўйхат бўйича ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар манзилига экспорт қилиш ҳуқуқига эгадир.

 

янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш, шартномалар шаклларидан ва қонунчиликка мувофиқ берилган имтиёзлардан қатъи назар, «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан тушган маблағлар суммасининг 25 фоизи (илгари 50% эди) миқдорида амалга оширилади.

 

Ўзагроэкспорт буюртманомаси бўйича мазкур компания ҳисобварақларига олдиндан тўлов тушганда хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш экспорт ҳақиқатда амалга оширилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.

 

Бунда:

  • хорижий валютадаги тушум суммасининг 75%и (илгари 50%и) кейинчалик қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан фойдаланиш учун хорижий валютада «Ўзагроэкспорт» АЖнинг ҳисобварағига ўтказилишига;

 

  • мажбурий сотилиши керак бўлган ва талаб қилиб олинадиган иккиламчи (транзит) депозит ҳисобварағида турган хорижий валютадаги тушум суммасининг қолган 25%и экспорт ҳақиқатда амалга оширилгунга қадар валюта свопи битими бўйича «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан тижорат банкига сотилишига йўл қўйилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Мева-сабзавот маҳсулотлари қандай экспорт қилинади

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах