Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uzДо 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uz

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга – молиявий кўмак

01.08.2019

Читать на русском языке

 

Бу чора-тадбирлар Президентнинг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон қарорида белгиланган.

 

2019-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари, агрологистика комплекслари ва марказлари, самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этиш, синов лабораторияларини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан импорт ўрнини босувчи  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари ҳамда қабул қилинадиган озиқ-овқат саноати соҳасидаги халқаро стандартлар рўйхати тасдиқланди. Бунга жами 1,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ маблағ йўналтириш режалаштирилмоқда.

 

Осиё тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 244,75 миллион АҚШ доллари бўлган (ОТБнинг қарз маблағлари - 197,0 млн, Ўзбекистоннинг улуши солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, молиявий харажатларни тўлаш ва бошқа сарф-харажатларни молиялаштириш эвазига 47,75 млн экв.) “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилади.

 

2019 йил 1 августдан бошлаб молиявий кўмакнинг янги механизмлари ишга туширилади:

 

биринчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилувчиларнинг маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича харажатлари “Ўзстандарт” агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади;

иккинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • миллий валютада, қиймати 10 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги, МБ қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида – қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган қисмига, бироқ 5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • хорижий валютада, қиймати эквивалентда 10 млрд сўмдан ошмайдиган миқдорда жалб қилинадиган кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40%и, аммо 4 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация берилади;
  • кредит суммасининг 50%игача, бироқ 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади;

учинчидан, самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этиш учун субсидиялар ва банк кредитлари бўйича кафиллик берилади (Президентнинг 20.03.2019 йилдаги ПҚ-4246-сон қарори 7-бандининг “б” ва “в” кичик бандларига қаранг).

 

Кооперация бирлашувини жорий этишнинг ижобий натижалари оммалаштирилади. Бу ерда қайта ишлаш, сотиш, таъминот, боғдорчилик, томорқа, чорвачилик хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатувчилар томонидан аъзолик бадаллари (пайларни) киритиш асосида ташкил қилинган субъектлар сонини ошириш, уларга кенг имконият ва қўшимча қулайликлар яратиш устувор ҳисобланади. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли, томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги кооперация бирлашмаларини ташкил қилиш, кооперация асосида бизнесни бошлаш ва юритишда ёрдам берадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.