Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар онлайн ажратилади

22.12.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2022 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 711-сон қарори қабул қилинди.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 20 декабрдан бошлаб «Агросубсидия» ахборот тизими орқали берилади.

 

«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • «Агросубсидия» ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби;
  • тизим оператори, тизимдан фойдаланувчи талабгорлар ва  масъул ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • талабгорларнинг манзилли рўйхатга кириш учун ахборот тизими орқали ариза бериши ва субсидияларни ажратишнинг кўрсатилган йўналишлари бўйича субсидия олиши тартиби;
  • ваколатли органлар томонидан субсидиялар беришнинг кўрсатилган йўналишлари бўйича талабгорлардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни электрон шаклда юритиш ва ариза бўйича хулоса бериш тартиби.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси «Агросубсидия» ахборот тизимининг оператори ҳисобланади.

 

«Агросубсидия» АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • талабгорлар томонидан субсидия олиш учун аризалар электрон шаклда юборилишини ҳамда ушбу хизматдан хавфсиз ва кафолатли фойдаланишни таъминлаш;
  • талабгорларга уларнинг манзилли рўйхатга кириши ёки субсидия олиш учун юборилган аризаларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ва босқичларни кўриб бориш имкониятини яратиш;
  • талабгорларга улар томонидан юборилган аризалар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши натижаларини кузатиб боришни таъминлаш;
  • ваколатли органлар томонидан талабгорлар юборган аризаларни кўриб чиқиш ва уларга электрон шаклда хулоса бериш.

 

Талабгорларни «Агросубсидия» ахборот тизимида фойдаланувчи сифатида рўйхатга олиш, идентификациялаш ва аутентификациялаш «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz) орқали амалга оширилади.

 

Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига субсидия ўтказиб берадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум