Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қандай ҳажми захирага жамғарилади

21.10.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 15.10.2020 йилдаги “2020-2021 йил қиш – баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг  асосий  турдаги қишлоқ  хўжалиги  маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 648-сон қарорни қабул қилди.

 

Аҳолини ваижтимоий соҳа муассасаларини қиш ва баҳор мавсумида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ва нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогнози ҳамда тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган ҳудудий тайёрлов ташкилотларида захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз ҳажмлари;
  • мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда халқ таълими вазирликлари муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
  • асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) захирага жамғаришнинг режа-жадвали.

 

Қуйидагилар захирага жамғариш бўйича белгиланган ҳажмларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотлари учун - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари;
  • мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда халқ таълими вазирликлари муассасалари учун - Давлат бюджети маблағлари ва ушбу вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари белгилансин.

 

Тижорат банклари тайёрлов корхоналарига айланма маблағлар учун кредитлар ажратади. Бунда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кредитлар бўйича фоиз тўловларининг МБнинг асосий ставкасидан ошган қисмини компенсация қилиб беради.

 

Молия вазирлигига кредит ажратиш учун ресурслар етарли бўлмаган тақдирда, талаб этиладиган маблағни тижорат банкларига МБнинг асосий ставкасида депозитга жойлаштирилишини таъминлаш топширилди.

 

Қарорга мувофиқ 4 асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий ҳажми республика бўйича 795 минг тоннани ташкил этди. Мазкур маҳсулотларни захирага жамғариш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлар ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.

 

Маҳсулотларни захирага жамғаришда тадбиркорлик субъектларининг зарар кўришини ҳамда нархнинг ошиб кетишини олдини олиш мақсадида қуйидаги чоралар жорий этилади:

  • йўл-транспорт ҳодисаси ёки сақлаш жараёнида электр энергиясидаги узилишлар сабабли маҳсулотлар нобуд бўлганлиги оқибатидаги зарарларни суғурта қилиш механизми орқали зарарни қоплаш;
  • захирага жамғарилган маҳсулотларни аҳоли эҳтиёжларига сотишни ташкил этиш учун бозорлар ва савдо комплексларида, истисно тариқасида, беғараз асосда алоҳида расталар ҳамда сотув анжомлари вақтинчалик фойдаланиш учун ажратилади;
  • ушбу корхоналарга тааллуқли бўлган юк автомашиналарнинг бозор автотураргоҳларига кириши ҳамда чиқиши учун тўловлар ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.