Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати халқаро стандартларга етказилади

19.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 18.05.2020 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Республикада органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”;
  • 2020-2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларида босқичма-босқич органик ишлаб чиқаришга ўтишнинг прогноз кўрсаткичлари;
  • 2020-2025 йилларда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) халқаро стандарти талаблари бўйича сертификатланадиган ер майдонларининг асосий экспортбоп экин турлари бўйича прогноз кўрсаткичлари;
  • Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши корхоналари ва кластерлари томонидан органик пахта хомашёси етиштириш ҳамда органик тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;
  • Республика ҳудудларида агроэкотуризм жозибадорлигини янада ошириш учун органик бозорлар ва ресторанлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат орган этиб белгиланди. Унга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги зарурий маълумотларни олиш;
  • органик маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, сотиш ва сертификатлаш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолиятининг эквивалентлигини баҳолаш ва авторизациялаш тизимини яратиш.

 

Органик қишлоқ хўжалигига ўтказилган ер участкаларида экинларни жойлаштириш органик стандарт талабларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Бунда экинларни жойлаштиришда давлат аралашувига йўл қўйилмайди.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • 2020 йил 1 октябрга қадар “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
  • Тошкент давлат аграр университетида “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш” йўналишида мутахассислар тайёрланади. Ушбу йўналишда талабалар қабул қилиш 2021-2022 ўқув йилидан бошланади;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилади;
  • 2021 йил 1 январга қадар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот институтларида мавжуд лабораториялар замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланади ва бирламчи органик уруғ етиштирувчи хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилади;
  • 2020 йил 31 декабрга қадар “Қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси қошида Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ комплекс синов лабораторияси мажмуасини ташкил этиш чоралари кўрилади. Мажмуа Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича кредит маблағлари ҳисобидан барпо этилади.

 

Шунингдек, Фармон унинг қоидаларини амалга ошириш учун тегишли вазирлик ва идораларга берилган қатор топшириқларни ўз ичига олган.

 

Элмира Сиразиева.