Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить льготу по НДФЛ к доходу иностранного работника, ставшего резидентом Что влечет отказ перейти на налог с оборота в фиксированной сумме Как сдать ДипИФР: рекомендации Ирины ЗАВАЛИШИНОЙ Как применять положения международных договоров об избежании двойного налогообложения

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади

29.09.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 527-cон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

  • ташкил этилаётган ўқув-тажриба хўжаликлари учун 279 гектар ер майдонини ажратиш;
  • ушбу ерларни 30 йил муддатга ижара ҳуқуқида бериш;
  • ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштиришни ташкил этиш, мониторинг қилишнинг илмий асосланган усулларини қўллаш;
  • спекторли камералар билан жиҳозланган дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

 

Шунингдек, ҳужжат 1 089 гектар суғорилмайдиган ер майдонларини Чимбой туман ҳокимлиги (Қорақалпоғистон) захирасига қайтариш ва кейинчалик очиқ электрон танлов асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратишни кўзда тутади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев.