Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2017 йилдаги 454-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, лизинг олувчиларга1 қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб бериш муддати айтиб ўтилди – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан техника олингандан ва “Ўзагролизинг” АЖ томонидан унинг қийматининг 70%и миқдорида бўнак тўлови олингандан кейин 3 ой мобайнида.
Бунда лизинг олувчилар қишлоқ хўжалиги техникасининг камида 20%и миқдорида олдиндан тўловни амалга оширишлари шарт. Яна 50%и Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Бундан ташқари лизинг муддатига тузатиш киритилди (қуйидаги жадвалга қаранг).
|
Лизинг олувчи тоифаси
|
Лизинг муддати |
|
Фермер хўжаликлари |
10 йил
|
|
2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари |
12 йилгача |
|
2017-2018 йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари вилоят «Агросервис МТП» МЧЖ. |
10 йилгача |
|
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари |
10 йилгача |
|
Қолганлари |
7 йил |
Шартнома кампанияси (ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг дистрибьютерлари билан олди-сотди шартномалари тузиш) Ўзагролизинг томонидан 1 декабргача (илгари 1 октябргача) ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2.11.2000 йилдаги 424-сон “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига тегишли тузатишлар киритилди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.
1Фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлари




