Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Қишлоқ хўжалиги техникаси мажбурий тартибда синовдан ўтказилади

29.06.2020

Читать на русском языке

Президентнинг қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлашни такомиллаштириш бўйича қарори қабул қилинди (27.06.2020 йилдаги ПҚ-4760-сон қарорга қаранг).

 

Хорижий давлатлардан импорт қилинаётган айрим қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мос келмаслиги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда белгиланган агротехник тадбирларни амалга ошириш вақтида қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

 

Ҳужжат ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашнинг самарали синаш ва ўлчаш усулларини жорий этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш ва сертификатлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

У билан қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда технологияларини (кейинги ўринларда – қишлоқ хўжалиги техникалари) синаш тизимини ислоҳ қилишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланди:

  • ресурс тежайдиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалариси синовини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
  • қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмларини республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўллаш ва уларнинг ишончлилигини текшириш учун тегишли синовларни ўтказиш;
  • соҳани ривожлантиришга кўмаклашувчи инновацион усуллар, дастурлар ва истиқболли ғояларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар фаолиятига самарали илмий ишланмаларни кенг жорий этиш;
  • қишлоқ хўжалиги техникалари синовини ўтказувчи лабораторияларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини самарали қўллаш ва уларнинг ишончлилик (сифат) кўрсаткичларини текшириш мақсадида барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади;
  • республика ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади;
  • импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади.

 

2023 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситаларини божхона божидан озод қилинади. Бунда, улар синов лабораторияларини аккредитация, шу жумладан халқаро аккредитация талаблари асосида жиҳозлаш учун ишлатилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

 

Қуйидагиларга топшириқлар берилди:

  • Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш марказига ( Марказ) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда - қишлоқ хўжалиги техникаларини халқаро талаблар асосида синаш учун замонавий синаш ускуналари ва ўлчаш воситалари рўйхатини шакллантириш ва жорий йилнинг якунига қадар уларни харид қилиш чораларини кўриш;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлигига "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда - қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш ва сертификатлаш бўйича халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Марказнинг синов лабораториялари халқаро аккредитациядан босқичма-босқич ўтказилишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.