Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

05.05.2017

2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон ““Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2876, 2017 йил 24 апрель) билан Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

 

Жамғарма “Ўзагросервис” АЖ * (кейинги ўринларда – Жамият) ҳузурида қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:

  • ҳукуматлараро шартномалар бўйича олинган кредитларни қоплаш;
  • Жамият таркибига кирувчи ташкилотларни ҳамда Жамият таркибига кирувчи ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномасига асосан қишлоқ хўжалик техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни (кейинги ўринларда – сервис ташкилоти) модернизациялаш ва реконструкция қилиш.

 

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди. Уни бошқариш “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви томонидан ҳар йили тайинланадиган 5 нафар аъзодан иборат Жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади. Кенгаш ўз фаолиятини Жамғарма ишчи органи орқали амалга оширади. Жамғармада ҳар йили Холдинг томонидан 3 нафар аъзодан иборат тафтиш комиссияси тайинланади. Ҳужжатда Кенгаш, Ишчи орган, Тафтиш комиссиясининг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари санаб ўтилган.

 

Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

  • Жамият таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушадиган соф тушумнинг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Сервис ташкилоти Жамғарма маблағларини олиш учун Ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • Жамғарманинг маблағларини жалб қилиш зарурати тўғрисидаги сервис ташкилоти бошқарув органи қарорининг нусхаси;
  • сервис ташкилотининг бошқарув органи томонидан тасдиқланган Жамғарманинг маблағларини олиш бўйича бизнес-режа;
  • ариза берилишидан олдинги чорак учун молиявий ҳисобот;
  • бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар юзасидан муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида ДСИ маълумотномаси;
  • кредитлар бўйича қарздорлик ва 2-сон картотека ҳолати ҳақида банк маълумотномаси;
  • Жамият таркибига кирувчи ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномаси нусхаси (Жамият таркибига кирмайдиган сервис ташкилоти учун).

 

Ишчи орган ҳужжатларни 10 кун ичида кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Кенгашга маблағларни ажратиш ёки ажратмаслик тўғрисида таклиф киритилади. Кенгаш 5 кун ичида ушбу таклиф асосида сервис ташкилотига маблағларни ажратиш ёки буни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради. Кенгаш маблағларни ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда бу ҳақда сервис ташкилоти хабардор қилинади. Маблағларни ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Жамият ва сервис ташкилоти ўртасида мақсадли молиялаштириш тўғрисида шартнома тузилади ва ушбу шартномада кўрсатилган муддатларда Жамғарма маблағлари ажратилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 1 майда кучга кирди.

 

__________

* “Ўзагросервис” АЖ “Ўзагромашсервис” уюшмасини қайта ташкил этиш йўли билан тузилган ҳамда “Ўзагротехмаш” АЖ, “Ўзагролизинг” АЖ билан биргаликда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибига киради. 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини 

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ 

тайёрлади.