Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Куда отнести НДС по представительским расходам Новый Указ в поддержку туризма и авиаперевозчиков в 2022 году Что делать, если у контрагента высокий «коэффициент разрыва» 48 бесплатных вебинаров по МСА

Қишлоқ хўжалигида 100 кг дан ошмаган дронлардан фойдаланиш мумкин

03.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 29.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарори муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 721-сон қарорни қабул қилди.

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (31.08.2016 йилдаги 287-сон ВМҚ билан тасдиқланган) фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларига қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритилди. Уларнинг максимал учиш вазни 25 кг дан кўп бўлмаслиги керак, бундан қишлоқ хўжалигида агротехника тадбирлари учун мўлжалланган учувчисиз учиш қурилмалари мустасно, уларнинг учиш вазни 100 кг дан ошмаслиги керак.

 

Шунингдек, Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 116-банди (16.03.2019 йилдаги 224-сон ВМҚ билан тасдиқланган) янги таҳрирда баён этилди, унга асосан ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 кун ичида амалга оширилади.

 

Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга (25.05.2011 йилдаги 146-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, нобудгарчиликлар миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда аниқланади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.11.2021 йилдан кучга кирди.

 


Лола Абдуазимова.