Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

08.02.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 3 февралда «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Фармон билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021-2025 йилларда устувор ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

 

Қуйидагилар ташкил этилди:

  • қишлоқ хўжалиги тармоқларида таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги субъектларига замонавий агрохизматлар кўрсатишнинг узвий тизимини ўзаро боғлайдиган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (кейинги ўринларда – Миллий марказ);
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда – Мувофиқлаштирувчи кенгаш);
  • Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

 

Миллий марказ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Агроинновация» ДУК, Ғўза уруғчилиги маркази негизида ташкил этилади. Миллий марказ Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидагиларни амалга оширади:

  • ўз тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади;
  • чорвачилик йўналишлари, ўрмон ва сув хўжалиги, ипакчилик соҳаларида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликдаги фаолиятни йўлга қўяди;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий ва профессионал таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини мувофиқлаштиради.

 

2021 йилдан бошлаб Мувофиқлаштирувчи кенгаш 2021 йил 1 апрелга қадар Қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари, глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий ечимларини тадқиқ қилиш бўйича кейинги 5 йилга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқади. Беш йиллик дастурда назарда тутилган йўналишлар қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий лойиҳалар бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.

 

Шунингдек қуйидагилар ташкил этилади:

а) 2021–2022 йилларда:

  • Республика агрохизматлар маркази;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрохизматлар марказлари;

б) 2022 йилдан бошлаб босқичма-босқич қишлоқ туманларида туман агрохизматлар марказлари ташкил этилади.

 

Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағларни жалб этган ҳолда ёки ДХШ шартлари асосида ташкил этилади. Улар ўз фаолиятини ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тизими асосида амалга оширади.

 

Ҳудудий агрохизматлар марказлари Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳудудий бўлинмалари негизида ташкил этилади.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб, тажриба тариқасида, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади. Бунда:

а) илмий-тадқиқот муассасаси:

  • қишлоқ хўжалиги экинларининг илмий асосланган ҳолда экилишини ташкил этади;
  • қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғчилик ва селекциясини йўлга қўяди, янги нав ва дурагайларни яратади;
  • ўсимликларни зараркунандалардан асраш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади.

б) тадбиркорлик субъектлари:

  • илмий-тадқиқот муассасасининг янги нав ва дурагайларни яратиш бўйича фаолиятини молиявий таъминлашга кўмаклашади ҳамда унинг натижаларини тижоратлаштириш чораларини кўради;
  • ички ва ташқи бозор талабларидан келиб чиқиб, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни йўлга қўяди ва уни оммалаштиради;
  • янги ички ва ташқи бозорларни топиш, халқаро стандартларга мос келувчи лабораториялар, уруғликни сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва мева-сабзавотни қайта ишлаш ускуналарини харид қилишга кўмаклашади;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қадоқлаш, миллий бренд асосида экспорт қилиш чораларини кўради;

в) фойда солиғи бўйича жами даромадни аниқлашда тадбиркорлик субъектлари – солиқ тўловчиларнинг илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлари, амортизация қилинадиган активларни олишга оид харажатлардан ташқари, тегишли илмий тадқиқотлар ва (ёки) тажриба конструкторлик ишланмаларининг натижасидан қатъи назар, Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда бундай тадқиқотлар ва ишланмалар (хизматларнинг алоҳида босқичлари) тугалланган ва (ёки) қабул қилиш-топшириш далолатномасини тарафлар имзолаганидан кейин чегириб ташланади.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах