Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қишлоқ хўжалигида бозор механизмлари ривожлантирилади ва илмий услублар жорий этилади

24.10.2019

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ва амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланди. Тегишли Фармон давлатимиз раҳбари томонидан 23 октябрь куни имзоланди (иловалар ҳали эълон қилинмаган).

 

Стратегиянинг устувор йўналишлари белгиланди, улар орасида:

  • озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, сифат назорати инфратузилмасини ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
  • соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилиш;
  • табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;
  • қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тузилмасини реструктуризация қилиш ва янада ривожлантиришни назарда тутувчи бошқарувнинг замонавий тизимларини ривожлантириш;
  • фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, юқори қўшилган қиймат яратишга қаратилган тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш орқали давлат харажатлари самарадорлигини ошириш ва босқичма-босқич қайта тақсимлаш;
  • илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш ва бошқалар.

 

Ташкил этилаётган Стратегияни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг вазифалари белгиланди, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги унинг ишчи органи бўлади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида хорижий экспертларни жалб этган ҳолда Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлайдиган бошқарма ташкил этилади.

 

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Президентнинг 9.10.2019 йилдаги ПҚ-4486-сон қарори билан ташкил этилган) мавжуд инвестиция лойиҳалари, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, шунингдек, ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар сақлаб қолинган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига ўтказилди.

 

Олий Мажлис палаталарига Стратегия ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш тавсия қилинди.

Константин Мосин.