Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ижара ҳуқуқини сотиш мумкин

22.01.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сонли «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилади.

 

Қуйидагилар белгиланди:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали 30 йилга ижарага берилади, бунда бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;
  • ер участкаларини электрон аукцион савдоларига чиқариш бўйича материалларни тайёрлаш қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилгунига қадар очиқ электрон танлов учун белгиланган тартибда, электрон онлайн савдоларини ўтказиш эса аукцион савдоларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини уч йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
  • деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари  ғолиби бўлган  «Темир дафтар»,  «Аёллар дафтари» ва  «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга  ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

 

2024 йил 1 мартга қадар 15 626,8 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши режалаштирилган (аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши, унумдорлик юқори бўлган, майдони 5 гектардан юқори контурларни 1 гектаргача лотларга бўлган ҳолда).

 

2024 йил 1 мартдан бошлаб қуйидагилар назарда тутилади:

  • очиқ электрон танловга чиқарилган ва ғолиб аниқланмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланамаган ер участкалари автоматик тарзда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши;
  • ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат бериш. Бунда:

- ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шарт, ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланади;

- юридик шахсларга электрон онлайн аукцион савдолари, очиқ  электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилади.

 

Агросаноат кластерларига ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби бекор қилинди. Кластерлар ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ёки йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан ижарага олишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова