Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари қандай хусусийлаштирилади

15.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат юқорида кўрсатилган Қонун ҳамда Президентнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. У билан қуйидагилар белгиланди:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш “Yerхususiylasнtirisн” автоматлаштирилган ахборот тизими (“Yerхususiylasнtirisн” ААТ) орқали амалга оширилади;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
  • “Yerхususiylashtirish” ААТни техник қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ягона биллинг ҳисоб-китоб тизими хизматлари учун тўловлар ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • “Yerхususiylashtirish” ААТ ва “Yerelektron” ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.