Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужно ли прекращать трудовой договор с несовершеннолетним, если на этом настаивают родители Как рассчитать НДС при сдаче в аренду недвижимости Как бухгалтеру «поставить себя» в компании? Работодатели смогут проверять, не трудоустроены ли их сотрудники где-то еще Налоговые последствия при покупке доли в УФ у нерезидента

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади

03.03.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 26.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6179-сон Фармони қабул қилинди. 

 

Ҳужжатда белгиланишича, 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябридан бошланади.

 

Пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ҳисобидан амалга оширилади. Бунда қуйидагиларни қоплаш учун компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади:

  • миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
  • хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30%игача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини.

 

Белгиланган тартибга мувофиқ 2021 йилда:

  • сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғарма томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасидан 2 фоиз пункт камайтирган ҳолда тижорат банкларига жойлаштирилади;
  • тижорат банклари томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасида (шундан, банк маржаси 2%) етиштириладиган сабзавот қийматининг 40%игача миқдорда қуйидагиларга кредит ажратилади:

а) сабзавотчилик кластерларига;

б) фермер хўжаликларига;

в) бошқа сабзавот етиштирувчиларга;

  • тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар МБнинг асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади.

 

2022 йил ҳосилидан бошлаб асосий майдонларда сабзавот етиштириш учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг МБнинг асосий ставкасидан ошадиган қисми учун компенсация тўлаш тизими жорий этилади.

 

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • пахта хом ашёси ва буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш;
  • асосий майдонларда экиладиган сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш;
  • ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
  • фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.

 

Шунингдек Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳамда уларни сарфлаш йўналишлари белгиланди.

 

Жамғарманинг барча ҳисобварақларига, шу жумладан Жамғарма айланма маблағлари ҳисобидан операциялар ўтказиладиган тегишли банк ҳисобварақларига нисбатан чеклов чоралари қўлланилмайди. Жамғарма маблағлари белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, улар инкассо топшириқномаси билан ундирилиши белгиланди.

 

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.

 

Жамғарма кенгаши таркиби тасдиқланди ҳамда унинг вазифалари белгиланди. Шунингдек Жамғармани бошқариш департаментининг тузилмаси тасдиқланди. Департаментга, истисно тариқасида, Жамғарма маблағларини электрон аукцион ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида тижорат банкларида депозитга жойлаштириш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.