Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли затраты на ремонт арендуемого помещения «растянуть» на несколько лет Кто и когда выставляет односторонние ЭСФ на расходы и прочие доходы Как определить место реализации услуг, если они оказаны в электронной форме Как определить дату получения дохода в натуральной форме для исчисления НДФЛ

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун - $21,4 млн

18.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 14.07.2022 йилдаги “Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-321-сон қарори қабул қилинди.

 

Грант маблағлари Юқоричирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (AKIS) ҳудудида қуйидагиларни ташкил этиш учун ажратилади:

  • Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази учун 3,7 млн АҚШ доллари;
  • Ўзбекистонда «ақлли қишлоқ хўжалиги» саноат технологиялари инновацион маркази учун 14 млн АҚШ доллари;
  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш маркази ташкил этиш учун 3,7 млн АҚШ доллари.

 

Миллий марказда дастурий таъминотлар билан ишлаш бўйича IT-мутахассислар ва юқори малакали маҳаллий тренерлар тайёрланади, замонавий иссиқхоналар учун дастурий таъминот ишлаб чиқилади.

 

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, янги ўқув маркази, иссиқхоналар, кўчатхоналар, намунавий хўжаликлар ташкил этиш бўйича ижро этувчи ҳамда масъул орган сифатида белгиланди.

 

Шунингдек, белгиландики, Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида ажратиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасида иморатлар ва иншоотлар қурилиши натижасидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.