Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Қишлоқ жойларда уй-жойлар қандай қурилади

10.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 4.06.2020 йилдаги 355-сон қарори билан қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Президентнинг 28.11.2019 йилдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойлар қурадиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

2020 йил 1 июлдан бошлаб:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тмонидан ер участкалари қурилиши режалаштирилган уй-жойлар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган ҳамда аҳолини мажбурий кўчириш хавфи бўлмаган тақдирда ажратилади;
  • туманлар (вилоятлар) ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини реализация қилиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг таркибига «Ўзгидромет» марказининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киритилади;
  • қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қурадиган компанияларни аниқлаш бўйича танлов савдоларида ғолиб бўлган пудрат ташкилотлари билан инвестиция шартномалари тузилади, бунда тадбиркорлик субъектлари инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олади;
  • тортиб келинадиган ва майдон ички сув таъминоти ва канализация тармоқлари ҳамда автомобиль йўлларини қуриш Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари экспертизаси хулосаларига кўра амалга оширилади.

 

Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойлар қурадиган компанияларни аниқлаш бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги консалтинг марказларига топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.06.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.