Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қишлоқ жойларда уй-жойлар янада арзонлашади

26.10.2016

21.10.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

Имтиёзли шартларда ипотека

 

Ҳужжат билан қишлоқ жойларда арзон уй-жойларнинг янги намуналарини жорий қилиш назарда тутилади:

 

I намуна: ҳовли иморатлари ва қулайликларга эга ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар;

 

II намуна: аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар;

 

III намуна: ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар .

 

Уй қурувчиларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга ипотека кредитлари берилади. Кредитлар бўйича фоиз миқдори қуйидагича белгиланади:

 

  • 7% йиллик – дастлабки 5 йил;
  • МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси – қолган давр.

 

Эслатиб ўтамиз, қайта молиялаштириш ставкаси Марказий Банк томонидан ҳар йили белгиланади. Жорий йилда у йиллик 9%ни ташкил этади.

 

Кредит бўйича дастлабки бадал қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

 

  • I ва II намунали турар жойлар учун – 15 %;
  • III намунали турар жойлар учун – 25 %.

 

2017 йилда 15 мингта янги уй қурилади

 

Дастурда 2017 йилда намунавий лойиҳаларнинг аниқ турлари бўйича қишлоқ жойларда умумий молиялаштириш ҳажми 2 121,5 миллиард сўм бўлган 15,0 мингта арзон, шу жумладан биринчи намуна бўйича – 4 608 та, иккинчи намуна бўйича – 3 739 та, учинчи намуна бўйича – 3 672 та замонавий, шинам уй-жойлар қурилишининг йиғма ва асосий параметрлари тасдиқланган.

 

Қурувчиларга - имтиёзлар

 

Ҳужжатда солиқ имтиёзлари кўзда тутилган, хусусан, 2022 йил 1 январгача қуйидагилар белгиланган: 

 

  • пудрат ташкилотлари – "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари учун – солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

 

  • субпудрат ташкилотлари – массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуришга "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотлари билан тузилган контрактлар бўйича улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажмлари учун – ЯСТ тўлашдан;

 

  • қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек уларни ташийдиган ташкилотлар – фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уйлар қуриш учун "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖга ва "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш ва уларни ташиш (жумладан импорт материалларни) ҳажмлари учун ҚҚС, ЯСТ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз