Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в октябре 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за III квартал 2025 года по форме 4-kb (sanoat) Как уплачивают социальный налог отдельные категории физических лиц Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за сентябрь 2025 года

Қизилмия етиштирувчилар уюшмага кириши мумкин

02.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2018 йилаги 63-сон қарори билан Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси ташкил этилди.

 

Унинг олдига қатор вазифалар қўйилди. Улар жумласида: мазкур тармоқни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, махсус плантациялар ташкил этиш йўли билан уларни етиштириш ҳажмларини ошириб бориш (уларга 25 минггача га ажратиш режалаштирилмоқда);  хорижий сармояларни, мутахассисларни жалб этиш ва ҳ.к.

 

Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар уюшма аъзоси бўлиши мумкин.

 

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилишида сайланади. Улар Вазирлар Маҳқамаси томонидан лавозимга тасдиқланади. Уюшманинг ижро этувчи аппаратини сақлаш харажатлари аъзолик бадали ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.

 

Уюшма Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, А.Утепов кўчаси, 31-уй манзилидаги Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносига жойлаштирилади.

 

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида рахман эълон қилинган ва 1.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.