Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли отчитываться по налогу на прибыль ИП – плательщику НДСКому предстоит выборочное обследование за I квартал 2026 года

Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни тезлашади

25.03.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2026 йилдаги 109-сон қарори билан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • 2026-2030 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар кесимида);
  • Республика ҳокимияти ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш дастури.

 

Қоғозсиз ҳужжат айланишига босқичма-босқич ўтиш қуйидагиларни назарда тутади:

  • барча ички ёзишмалар, фармойишлар, йиғилишлар баённомалари ва ҳисоботларни тўлиқ электрон шаклда сақлашга ўтиш;
  • икки томонлама чоп этиш режимида принтерлардан фойдаланишнинг мажбурий талабини жорий этиш;
  • қайта ишланган қоғоз маҳсулотларини сотиб олиш ва улардан кенг фойдаланиш.

 

2026 йил 1 июнга қадар ишлатилган қоғозларни тўплаш ва кейинчалик қайта ишлашга топшириш учун махсус чиқинди қутиларини (контейнерларни) ташкил этиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва реал эҳтиёждан келиб чиқиб, қоғоз сарфини камайтириш бўйича кўрсаткичлар белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова