Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қонунчилик: тўлиқ хатловдан ўтказилади, норматив ҳужжатлар янги принциплар бўйича қабул қилинади

10.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 8.08.2018 йилдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг янги принциплари

 

Ҳужжат ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш механизмига янги талаблар жорий этади.

 

Биринчидан, давлат органлари томонидан қонунларни, Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ташаббусига фақатгина ушбу органларнинг кўтарилаётган масалалар ёки муаммоларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган амалдаги нормалар ва маъмурий тартиб-таомиллар орқали ҳал қилиш ваколати бўлмаган тақдирда йўл қўйилади;

 

Эслатиб ўтамиз, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташаббус кўрсатилган ва таклиф қилинган қонун лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг комплекслилигини ва ўзаро бир-бирини тўлдиришини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий соҳалардаги демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган тақдирда қонун лойиҳаларга доир ишларга киритилади.

 

Фақат мамлакатимиз Президенти томонидан муҳим йўналишлар ва масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади, Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари у билан келишилиши керак (рўйхатга қаранг).

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонун билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича қабул қилинади.

 

Иккинчидан, қонунлар, Президент ва Ҳукумат қарорлари улар кучга кирган пайтдан (расман эълон қилинган кундан, башарти уларнинг ўзида бошқа кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса – таҳр. ) эътиборан қўлланилади. Уларнинг ижроси юзасидан қўшимча ички идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича мажбурият юклатилмайди.

 

Учинчидан, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари (Конституциянинг 83-моддасига қаранг) Қонунчилик палатасига қонун лойиҳасини киритишда унга уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини илова қиладилар. У ерда, қоида тариқасида қонун ва қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш, ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун лойиҳасини кенг татбиқ этиш ва унинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш бўйича масалалар акс эттирилади. Чора-тадбирлар режаси унинг ижроси устидан Олий Мажлис палаталари томонидан таъсирчан назорат таъминланганда Сенат томонидан қонуннинг маъқулланиши билан бир вақтда тасдиқланади.

 

Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича алоҳида чора-тадбирлар ва назорат режаси ҳамда “йўл хариталари”, аксинча, қўшимча тарзда тасдиқланмайди. Бунинг ўрнига ҳужжатларнинг ўзида аниқ топшириқлар ва уларни амалга ошириш механизмлари, муддатлар ва масъул ижрочиларни белгилайдиган нормалар албатта назарда тутилади.

 

Тўртинчидан,  янги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг (вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ёки қарорлари) қабул қилиниши ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи шу каби юридик кучга эга ҳужжатни бекор қилиш ёки унга таклиф этилаётган ўзгартиришларни киритиш билан бирга кечиши керак.

 

Қонунчилик тўлиқ хатловдан ўтказилади

 

Фармон билан ташкил этилган махсус комиссияга қонунчилик базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қуйидагилар асосида қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш топширилди:

  • аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи (сайлов тизими, архитектура ва қурилиш, таълим, инвестициялар, тадбиркорлик фаолияти ва бошқалар) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш;
  • амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ ҳолда ижтимоий муносабатларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан амалий ва самарали тартибга солиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар даражасида мустаҳкамлаш талаб этиладиган юқори юридик кучга эга нормаларни белгилаш;
  • идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш;
  • умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш;
  • асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларининг мавжудлиги.

 

2 ой муддатда ҳар бир идора томонидан қабул қилинадиган идоравий ҳужжатларнинг аниқ рўйхатини белгилаш зарур.  Қолган ҳужжатларга нисбатан уларда мавжуд нормаларни юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш ва “тартибга солиш гильотинаси” усулини қўллаш орқали ваколатларни босқичма-босқич камайтириш ва бекор қилиш талаб этилади (юқори турувчи ҳужжатларга зид бўлган қуйи турувчи ҳужжатларни бекор қилиш – таҳр.)

 

Амалдаги ҳуқуқий ахборот тизимлари модернизация қилинади, янгилари ишлаб чиқилади

 

Келаси йил бошига Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш керак, у қуйидаги имкониятларни беради:

  • НҲҲлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан, маъсул идоралар, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишдаги виза қўйишни амалга ошириш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорликни, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш жараёни мониторинг қилинишини таъминлаш;
  • лойиҳаларни жамоатчилик ва касбий доирада муҳокама қилиш, шу жумладан, фойда, харажат ва кутилаётган натижалар таҳлилини ҳамда уларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига, ижтимоий соҳага, тадбиркорлик фаолиятига, атроф-муҳит ҳолатига таъсирини, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни баҳолаш имконини яратиш;

 

ҚҲТБТ портали (НҲҲнинг жамоатчилик муҳокамаси – таҳр.) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими таркибий қисми сифатида унга интеграция қилинади.

 

2019 йил 1 февралга қадар муддатда эса илмий эксперт доиралари вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари ва илмий даражалар олиш учун талабгорлар томонидан илмий-таҳлилий фаолият асосида ишлаб чиқилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ўз ичига олган онлайн оммабоп ахборот тизимини яратиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш топширилди.

 

Параллел равишда қуйидагилар ҳисобига Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси тизими модернизация қилинади:

  • миллий қонунчиликнинг мавзули маълумотномасини такомиллаштириш;
  • ҳаволалар ёки муайян бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатиб берган ҳаволаки нормаларга эга бўлган норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисидаги маълумотларни қўшимча ахборот сифатида кўрсатиш;
  • фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи, шунингдек, чет эл инвесторлари учун муҳим аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг чет тилларига расмий таржимасини таъминлаш.

 

Босма нашрлар ўтмишда қолади

 

2019 йил 1 январдан эътиборан давлат органлари ва ташкилотларининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами”га обуна бўлиши тўхтатилади.

 

Уларни эълон қилиш тўхтатилади ва Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ўтказилади. Алоҳида нусхалари фақат архивларда, ахборот-ресурс марказларида сақлаш учун, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар талабларига кўра нашр этилади.

 

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_