Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қоракўл ишлаб чиқарувчиларининг ягона ер солиғи ставкалари 2023 йилгача «музлатиб қўйилди»

15.03.2018

 

Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари


Биринчидан, 1.01.2023 йилга қадар қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар ва қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари қоракўлчилик учун зарур бўлган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

Иккинчидан, қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи ставкалари 1.01.2023 йилга қадар ўзгаришсиз қолдирилади.

Учинчидан, республика ҳудудида қоракўл териси ва жунини тайёрлаш ҳамда харид қилиш «Ўзбекчармпойабзали» ва «Қоракўлчилик» уюшмалари тизимидаги корхоналар томонидан олдиндан 50 фоиз бўнак тўлаш орқали амалга оширилади.

 

Янги илмий муассасалар

 

Бухорода иккита илмий муассаса ташкил этилмоқда. Ҳужжатда уларнинг вазифалари белгиланган (қуйидаги жадвалга қаранг).  

 

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг Бухоро филиали

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига қарашли Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

наслчилик ва сунъий уруғлантириш ишларини илмий асосда тизимли ташкил этиш, бунда қимматли, экспортбоп ярим доира қаламгул, қовурғасимон, ясси гул типларидаги сур ва қора рангли қоракўл қўйлари селекциясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш

чўл ҳудудларида озуқа ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг илмий ва амалий асосларини яратиш, чўл озуқабоп ўсимликлар истиқболли навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш

Бухоро вилоятининг қоракўлчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида илмий ишланмаларни амалиётда синаш ва унинг ижобий натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш

чўл озуқабоп экинлари уруғликлари етиштириладиган майдонларда илғор агротехник тадбирларни жорий қилиш, ушбу майдонларни сифатли уруғликлар билан таъминлаш ва уруғлик етиштириш ҳажмини ошириш

наслли қўчқорларнинг ранги ва типи бўйича ҳудудлар ҳамда хўжаликлар кесимида алмашинувини ташкил этиш

яйловлар тупроқ иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда мос навларни танлаш ва уларнинг уруғларини жадал кўпайтириш

қоракўлчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаси ва қоракўлчиликда олиб борилаётган наслчилик ва селекция ишларини ўрганиш ва бу борада эришилган илғор ютуқларни жорий этиш

инқирозга учраган яйлов майдонларини аниқлаш ва уларни тиклаш ҳамда ҳосилдорлигини ошириш учун чўл озуқабоп экинларни экиш ишларини ташкил этиш

қоракўлчиликка ихтисослашган хўжаликларнинг талабига асосан озуқабоп экинлар уруғларини етказиб бериш

 

Марказга чўл озуқабоп ўсимликлар уруғларини етиштириш мақсадида Бухоро вилоятининг тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб 4 та участка ажратиб берилади, бу жами 1 000 гектар яйлов ер майдонларини ташкил этади. Инновацион ривожланиш вазирлиги танловлар натижалари бўйича қоракўлчилик соҳасидаги аниқ ишланма ва лойиҳа ташаббускорларини рағбатлантириш учун грант маблағлари ажратади.


 
Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб «Қоракўлчи селекционер» ва «Чўл ўсимликлари яйловшуноси» йўналишларида сиртқи бўлимлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармалари


Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида қоракўлчилик соҳасида наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, жаҳон бозори талабларига мос бўлган рақобатбардош қоракўл териси ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида «Қоракўл» ҳудудий уюшмаларининг Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади.

 

Шакллантириш манбалари

Молиялаштириш йўналишлари

жисмоний ва юридик шахсларнинг, хайрия жамғармаларининг грантлари, ихтиёрий бадаллари, хорижий донорларнинг маблағлари

жаҳон бозорида қоракўлчилик маҳсулотига бўлган талаб ва таклифларни, қоракўлчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, малака ошириш масалалари бўйича маҳаллий қоракўлчи мутахассисларнинг хизмат сафарларини ташкил этиш

Жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар

республика миқёсида наслли қоракўл кўчқорларини хўжаликлараро алмаштириш бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этиш харажатлари

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

қоракўлчилик соҳасида маҳаллий ва чет эл мутахассислари иштирокида кўргазмали ўқув семинарлари ўтказиш

республикада қоракўлчилик маҳсулотларини экспорт қилишда қоракўлчилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш

қоракўлчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ва наслчилик корхоналарининг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш учун Халқ банки филиаллари орқали 3 йил муддатга 3%ли имтиёзли йиллик ставка бўйича кредит линияларини очиш

 

Имтиёзли кредитлар, кафиллик ва фоизлар бўйича компенсациялар

Халқ банкига МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича 30 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағларини ажратиш тавсия этилди. Улар Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси таркибига кирувчи Бухоро вилояти ҳудудида қоракўлчилик билан шуғулланаётган корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларида мавжуд қоракўл қўйларининг зотини яхшилаш мақсадида четдан наслли қўйлар сотиб олиш ҳамда вилоятда қоракўл териси, жунини қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш, мавжудларини модернизация қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун сарфланади.



Қоракўлчилик билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан маблағлар ажратилади, кафилликлар берилади ҳамда кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар тўланади. Буларнинг барчаси сунъий уруғлантириш пунктларини модернизация қилиш ва янгиларини ташкил этиш, четдан наслли қўйлар, қоракўлчиликка ихтисослашган корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун зарур технологик асбоб-ускуналарни харид қилиш, қоракўл териси ва жунини қайта ишлаш, чўл озуқабоп ўсимликларни етиштиришга мўлжалланган яйловларни ривожлантириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаш доирасида амалга оширилади.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.