Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Қоракўл мактаб-интернати спорт захираларини тайёрлайди

17.07.2019

Читать на русском языке

 

Бухоро вилоятида спортнинг олимпия ва миллий турларини янада ривожлантириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоаларининг ишончли захираларини шакллантириш мақсадида ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади (12.07.2019 йилдаги 576-сон ВМҚ).

 

Маълумот учун: ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 410-сон қарори асосида амалга оширилади.  

 

Қоракўл мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан 5-синфдан бошлаб ташкил этилади.

 

Спорт мактаб-интернатининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
  • давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш;
  • зарур ҳолларда олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илғор илмий-методик тавсиялар асосида ёш спортчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;
  • ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;
  • ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.

 

Бухоро вилояти ҳокимлигига Қоракўл мактаб-интернатини жойлаштириш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига эса бир ой муддатда унинг устави тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилди. Шунингдек вазирлик мактаб-интернатни замонавий педагогик технологияларини эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўриши лозим.

 

2020–2025 йиллар мобайнида мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини босқичма-босқич таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. 2019 йилда мактаб-интернатни таъминлаш харажатлари таълим соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади, 2020 йилдан бошлаб эса бевосита Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.07.2019 йилдан кучга кирди.


Анвар Иркаходжаев.