Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Часто совершаемые ошибки при организации охраны трудаКак использовать прибыль ГУП Невозможность выставить «минусовый» дополнительный ЭСФ вынуждает решать проблему неправильным способом Опубликованы минимальные ставки арендной платы за пользование госимуществом в разрезе регионов Расширен список НОУ, прошедших аккредитацию АССА

Қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади

12.02.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 9 февраль куни «Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2021 йил 1 мартга қадар қоракўлчилик кластерлари томонидан қўй ва эчкиларни бўрдоқига боқиш комплексларини ташкил этиш учун уларга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш шарти билан озуқалар етиштириш учун ер майдонлари ажратилади.

 

Молия вазирлиги томонидан 2021 йил 15 февралга қадар  вақтинча бўш турган маблағлари ҳисобидан 100 млрд сўм маблағлар «Туронбанк» АТБга МБ асосий ставкасида ажратилади.

 

«Турон банк» АТБ ажратиладиган маблағларни Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси (кейинги ўринларда – Уюшма) аъзоларига 3 йил муддатгача, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан МБнинг асосий ставкасига 2 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича кредит сифатида тақдим этади. Кредитлар қуйидаги мақсадларга берилади:

  • наслчилик қоракўлчилик хўжаликларидан қўйлар харид қилиш;
  • қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўл ва қоракўлча терини қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш;
  • қоракўлчилик субъектлари томонидан озуқа цехлари (гранулятор)ни ташкил этилишини ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари, ресурс тежовчи ускуналар ва замонавий технологиялар харид қилинишини молиялаштириш;
  • сув чиқариш иншоотларини барпо этиш ҳамда мавжудларини таъмирлаш ва модернизация қилиш.

 

Шунингдек кредитларга Президентнинг 2.09.2020 йилдаги ПФ–6059-сон Фармони 1-бандининг 7-хатбошисида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан банк кредитларига оид фоиз харажатларини қоплашга компенсация ажратилиши юзасидан белгиланган тартиб қўлланилади.

 

2024 йил 1 январга қадар Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда – Қўмита) доимий эгалигидаги яйловлар ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Қўмитага ижарага берилган яйловлар учун белгиланган ер солиғи ставкаси 50%га камайтирилади.

 

Наслдор қўй ва эчкининг, шу жумладан қоракўл зотли қўйларнинг хорижий давлатлардан импорт қилинган ҳар бир эмбрионига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 400 минг сўм миқдорида субсидия тақдим этилади.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб Уюшма аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50%идан ошмаган қисмини тирик ва хом гўшт кўринишида (ТИФ ТН бўйича 0104 ва 0204 кодлари) экспорт қилишга рухсат этилади. Бунда экспорт контрактлари мониторинги Қўмита ва Уюшма томонидан юритилади.

 

Шунингдек ҳужжат билан Қўмита, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Уюшманинг Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти тузилмасида Марказлашган илмий-наслчилик тажриба лабораториясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Унинг мақсад ва вазифалари белгиланди.

 

Ҳужжат 10.02.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.