Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета

Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди

11.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2022 йилдаги “2022 - 2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган «йўл харитаси»;
  • Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари»;
  • Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикасида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
  • Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

 

Комплекс дастурга асосан Қорақалпоғистон Республикасида 2022 - 2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, хизматлар ҳажми 2,9 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,4 бараварга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.