Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Қорақалпоғистонда маданият ва санъатни ривожлантириш дастури тасдиқланди

12.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2021 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 291-сон қарори қабул қилинди.

 

Маданият ва санъат соҳасини ҳамда маданий туризмни ривожлантириш, миллий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “2021-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” Дастури тасдиқланди.

 

Дастур қуйидагиларни назарда тутади:

  • таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш;
  • музейлар, театрлар ва ижодий жамоалар фаолиятини янада ривожлантириш;
  • маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • "Қорақалпоқфильм" киностудияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш;
  • маданий-маърифий, тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.

 

Шунингдек, қарор билан Маданият вазирлиги муассислигида "Қорақалпоғистон санъат саройи" давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган.  Қорақалпоқ ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, театрни ривожлантириш, давлат аҳамиятига молик муҳим тадбирлар, халқаро фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар ва ижтимоий-маданий анжуманлар ўтказиш унинг асосий вазифалари ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Санъат саройи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
  • хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;
  • халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах