Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как оформить ЭСФ при импорте услуг – читать на buxgalter.uzКак отчитаться по НДС, если местом реализации экспортных услуг не является Узбекистан – читать на buxgalter.uz Как учесть и когда зачесть «импортный» НДС – читать на buxgalter.uz Нужно ли платить земельный налог за самозахваченные земли и земельные участки под неиспользуемыми объектами – читать на buxgalter.uz Как удаленно собрать данные по реализации – читать на buxgalter.uz Кого из бухгалтеров уволить – читать на buxgalter.uz Проблемы и противоречия запрета на зачет платежей с третьими лицами – читать на buxgalter.uz

ҚҚС суммасини қоплаш: бу қандай амалга оширилади

18.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489–сон қарори билан Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – Низом) тасдиқланди.

 

ҚҚС салбий фарқ суммасини қоплаш, шу жумладан, бошқа солиқлар бўйича қарздорликни узиш ҳисобига қоплаш Солиқ кодексига ва ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммасини қайтаришга ҳамда чет давлат фуқароларига солиқ суммаси ўрнини қоплашга (тах free) нисбатан ушбу Низом қоидалари татбиқ этилмайди.

 

Низомда қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси деганда товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммаси билан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ўртасидаги салбий фарқ тушунилади.

 

Бунда хорижий давлатларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари, шунингдек, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари учун республика ҳудудида сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича етказиб берувчиларга товарлар (хизматлар) қийматида тўланган ҚҚС суммаси тушунилади.

 

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш масаласи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса  -йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

 

Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС суммасини ўрнини қоплаш солиқ тўловчининг аризасига асосан солиқ органлари томонидан камерал текширув ўтказилгандан кейин амалга оширилади. Камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи томонидан қайтарилиши баён этилган ҚҚС суммаси ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинса, кўрсатилган сумма солиқ тўловчига ариза тақдим этилган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмай қайтарилади.

 

Қуйидаги солиқ тўловчилар учун солиқ суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби имконияти мавжуд:

  • йирик солиқ тўловчилар;
  • банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини имзолаган солиқ тўловчилар;
  • экспортни амалга оширувчи шахслар;
  • хорижий давлат дипломатик ва унга тенглаштирилган ваколатхоналар;
  • маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари;
  • солиқ мониторинги иштирокчилари.

Тезлаштирилган тартибда қоплаш 7 кун ичида амалга оширилади. Бунда қопланиши баён этилган солиқ суммаси асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшируви умумий тартибда ўтказилади.

 

Шунингдек, Низомда:

  • солиқ суммасини қоплаш учун асос бўлувчи ҳужжатлар ва уларни тақдим этиш тартиби;
  • экспорт операцияларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларни тақдим этиш тартиби;
  • қопланадиган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби;
  • хорижий давлатларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларига солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тартиби;
  • маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тартиби баён этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Қаюмов.