Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Где отразить «больничные» в Расчете НДФЛ и соцналога Как не получить доначисление, реализуя товары или услуги по разной цене Как отразить в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение Как учитывать и уплачивать исполнительский сбор

Қўл жанги қандай оммалаштирилади

22.06.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 20.06.2022 йилдаги «Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-287-сон қарор имзоланди. 

 

Қўл жанги спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • қўл жанги бўйича тизимли равишда мусобақалар ўтказиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш;
  • қўл жангини янада оммалаштириш, бу борада ёшларни спорт клублари, секциялари ва тўгаракларига кенг жалб этиш;
  • қўл жанги бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
  • қўл жанги билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш;
  • қўл жангини ҳам устувор спорт тури сифатида Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич киритиш.

 

Ҳар йили Тошкент шаҳрида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли Кучлар чемпионати ҳамда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган Хотира турнири ташкил этилади.

 

Наманган шаҳрида ҳар йили профессионал спортчилар ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги» халқаро турнири ўтказилади, ҳар икки йилда бир маротаба Қарши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ёшлар ўртасида «Амир Темур кубоги» халқаро турнири ўтказилади.

 

Ҳужжат билан Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қўшимча манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.