Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

14.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.07.2021 йилдаги «Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 430-сон қарори қабул қилинди.

 

Мазкур ҳужжат билан Президентнинг 3.10.2019 йилдаги «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5841-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ташкилий қўмита таркиби;
  • 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича «йўл харитаси».

 

Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида жойларда «Мен Қўқонга бораман» шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:

  • I босқич – туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;
  • II босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йилнинг июнь ойида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.