Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Проверка контрагента в Узбекистане: инструкция для бухгалтера в 2025 году Какие размеры БРВ и МРОТ применять с 1 августа 2025 года Как отражать в чеках онлайн-ККТ продажу маркированных товаров Как отражать в чеках онлайн-ККТ продажу маркированных товаров

Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади

02.06.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 30.05.2025 йилдаги «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-195-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни – 6 июнда (жума) нишонланади.

 

Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб ўтказиши учун 2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Қурбон ҳайитини миллий анъана ва урф-одатларга мос ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова