Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Қурбон ҳайитининг биринчи куни – 11 август

05.08.2019

Читать на русском языке

Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

2019 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август – якшанба кунига тўғри келади, дейилади ҳужжатда. Ушбу байрам маънавий ҳаётимизда улкан ўринга ва аҳамиятга эга бўлиб, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи ҳисобланади.

 

Миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.