Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как реализовать право на зачет при покупке государственного имущества В каких ситуациях нужно сдавать Расчет налога с доходов нерезидента Что делать, если ИКПУ указан неправильно Использованную тару можно будет сдавать, откроются пункты ее приема Организация учета на производственном предприятии Реализация готовой продукции

Қурилиш объектлари назоратчилари маоши оширилади

24.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 20.05.2021 йилдаги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321-сон қарорни қабул қилди.

 

Ижтимоий ва инфратузилма объектларида нархларни шакллантириш, қурилиш ишларини ташкил қилиш, техник ва муаллифлик назоратини олиб бориш, қурилиш ишлари сифатини таъминлаш ва объектларни фойдаланишга топширишда қуйидаги масалалар долзарблигича қолмоқда:

биринчидан, вазирликлар ва идораларда давлат аҳамиятига молик қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминловчи тизим мавжуд эмас;

иккинчидан, буюртмачи хизматининг функциялари, вазифалари, жавобгарлиги, ҳуқуқлари, лойиҳачи ташкилот ва пудратчи ташкилотлар билан ўзаро шартномавий муносабатларини ўзида акс эттирган ягона тартиб мавжуд эмас;

учинчидан, буюртмачи хизмати учун ҳақ тўлаш механизми такомиллашмаган, иш юкламалари, моддий жавобгарлик ва меҳнатга ҳақ тўлаш мутаносиб эмас;

тўртинчидан, соҳада коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар натижадорлигининг пастлиги малакали мутахассис ва раҳбар кадрларни тайёрлаш имконини бермаяпти;

бешинчидан, моддий-техник базани ривожлантиришга қаратилган ишлар тизими шаклланмаганлиги ва замонавий ахборот технологиялари талаб даражасида жорий этилмаганлиги соҳа фаолиятини чуқур таҳлил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида таъсирчан чораларни ишлаб чиқишда ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

 

Қарор билан қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

  • Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низом;
  • Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси;
  • Курилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида низом;
  • Қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Буюртмачи хизматлар Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган малака тоифаси асосида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига 2021 йил 1 августдан бошлаб:

  • биринчи тоифа учун - 0,2 миқдорда;
  • иккинчи тоифа учун - 0,5 микдорда;
  • учинчи тоифа учун - 0,7 миқдорда;
  • олий тоифа учун - 1,0 миқдорда коэффициент қўшилади.

 

Объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун буюртмачи фойдасига суд ва судгача ҳал қилиш тартибида ундирилган жарима (санкция) ва пенялар, шунингдек, харидлар жараёни талаблари бузилганда, тендер ва танлов таклифларини гаров, кафолат, закалат тарзида таъминлаш учун киритилган давлат харидлари иштирокчилари маблағларининг 50%и - давлат бюджетига ҳамда қолган 50%и - буюртмачи хизмати банк ҳисобрақамига йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, 2021 йил 1 июндан бошлаб буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот ҳаражатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатларининг объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.