Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУплачивают ли резиденты Технопарка НДС при импорте услуг Как применять IFRS 16 «Аренда» у арендатора Как определить налоговую базу по землям несельскохозяйственного назначенияКак рассчитать налог на имущество юридических лиц Как рассчитать налог на имущество юридических лиц

Қурилиш соҳасида электрон тендер жорий этилди

02.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2022 йилдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат 22.04.2021 йилдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги  ЎРҚ-684-сон Қонунга мувофиқ қабул қилинган. У билан “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низомда акцепт, давлат буюртмачиси, электрон тендер, электрон тендер ҳужжатлари, тендер таклифи, тендер таклифини таъминлаш кафолати ва бошқалар каби тушунчалар мавжуд. Низом қуйидаги нормаларни ўз ичига олади:

  • электрон тендерни ўтказиш тартиби;
  • электрон тендер иштирокчиларининг вазифалари. Улар қаторига давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси, оператор ва бошқалар киради;
  • электрон тендер таклифини таъминлаш;
  • давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг шахсий кабинети. Платформада ўз ЭРИсидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиб, рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик тарзда шахсий кабинет шаклланади;
  • электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш. У давлат буюртмачиси тақдим этган электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги тендер ташкилотчиси томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг платформага жойлаштирилади;
  • талабгорларни электрон тендерга киритиш тартиби. Талабгор Низомда белгиланган талаблардан ижобий ўтган тақдирда ва ўзининг шахсий кабинетидаги махсус ҳисобварағи орқали операторга тегишли йиғим учун тўловни амалга оширганидан сўнг электрон тендерда қатнашишга ҳақли;
  • электрон тендер натижалари бўйича пудрат шартномасини тузиш;
  • электрон тендер иштирокчиларининг жавобгарлиги.

 

Низом мақсадли дастурларга мувофиқ давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган тендер савдолари учун татбиқ этилади. Шунингдек, Низом давлат буюртмачиларининг бир шартнома бўйича қиймати БҲМнинг 6 000 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга нисбатан татбиқ этилади. Қолган электрон тендерларга нисбатан Низом талаблари тавсиявий аҳамиятга эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.