Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги со стоимости путевок в детский лагерь Как вести воинский учет сотрудников Как применить льготу по НДС на мясо, рыбу и картофель Как распределить цену сделки на обязательства по договору Как получить бесплатные консультации по МСФО

Қўриқхоналарнинг қўриқланма зоналари майдони тасдиқланди

10.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 5.05.2021 йилдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарини белгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 282-сон қарорни қабул қилди.

 

Экологик туризмни ривожлантириш, камёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турларини сақлаб қолиш мақсадида туташ ҳудудларда қуйидаги давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини ташкил қилиш:

Зомин – 4 016,4 га,

Нурота – 20 312,87 га,

Қизилқум – 3 104 га,

Сурхон – 16 695 га

шунингдек, Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган (395,6 га) “Зараутсой қоятош суратлари” объектини қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиш назарда тутилмоқда.

 

Кўрсатилган давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари ва  “Зараутсой қоятош суратлари” объектининг майдони тасдиқланди. Қўриқланма зона ҳудудидаги ерлар ушбу зоналардаги мулкдорлар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тасарруфида қолади.

 

Давлат экология қўмитасига икки ой муддатда Ҳисор, Зомин, Қизилқум, Сурхон ва Нурота давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш топширилди.

 

Қарор Президентнинг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарорини ижро этиш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.