Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если плательщик налога с оборота реализует имущество на сумму более 1 млрд сум. Какие статотчеты нужно сдать не позднее 18 и 26 мая Как новому ИП встать на учет в «Халк банке» Кто и как может вернуть часть уплаченного в бюджет НДС Как общепиту и экспортерам оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции

Қўриқлаш хизмати кўрсатиш учун намунавий шартнома янгиланди

02.02.2018

 

ИИВ, Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2966, 2018 йил 29 январь)  билан Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартнома тасдиқланди.

 

Илгари амалда бўлган қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартнома шакли (рўйхат рақами 2573, 2014 йил 8 апрель) ўз кучини йўқотди.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 421-сон «Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида қабул қилинган (шарҳга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 1.02.2014 йилдан бошлаб нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахсларга қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш  ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланган

 

Ички ишлар органларининг қўриқлаш хизмати томонидан қўриқлаш хизмати кўрсатилади. Унинг тизимига кирувчи бўлинмалар давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, жисмоний ва юридик шахслар мулкини шартнома асосида қўриқлашни амалга оширади. Қўриқлаш хизматининг тарифлари (қиймати) ИИВ томонидан шакллантирилади ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

Қўриқлаш хизматини кўрсатиш қўриқлаш хизматининг бевосита саф бўлинмалари, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари нарядлари томонидан ҳамда техник қўриқлаш воситалари билан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 29.01.2018 йилдан кучга кирди. 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Ленара Хикматова.

 

Курс валют

2025-05-06
  • USD:12938.01 (+0.00) сум
  • EUR:14673.00 (+0.00) сум
  • RUB:158.73 (+0.00) сум