Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Қурол: қўшимча тақиқлар ва санкциялар жорий этилди

11.11.2020

Читать на русском языке

 

«Қурол тўғрисида»ги Қонунга, МЖТК ва ЖКга жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид бир қатор тузатишлар киритилди (5.11.2020 йилдаги ЎРҚ-645-сон Қонунга қаранг).

 

Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юришга доир ҳуқуқий тартиб белгиланди. Совуқ қурол деганда касбий фаолиятда, ишлаб чиқариш ёки спорт фаолиятида ёхуд хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган қуйидаги ашёлар тушунилади:

  • саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи ашёлар – пичоқлар, бигизлар ва бошқа учи ўткирланган санчиладиган, кесувчи ашёлар;
  • жисмоний куч ишлатилганда шикаст етказиши мумкин бўлган ашёлар – бейсбол биталари, софтбол ўйини учун биталар.

 

Ўзбекистон ҳудудида бундай буюмларни  қуйидаги мақсадларда олиб юриш тақиқланади:

а) ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида;

б) жамоат жойларида:

  • очиқ (ғилофсиз) ҳолда, шу жумладан шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда олиб юриш;
  • улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ва хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда олиб юриш.

 

Қуйидагиларни олиб юрганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади:

  • совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ва хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрганлик учун – БҲМнинг ½ қисми ва 1 БҲМгача миқдорда жарима;
  • совуқ қурол ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан ов қилишда, касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ва хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда жамоат жойларида, худди шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юрганлик учун – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилган ёки мусодара қилмаган ҳолда 1 БҲМдан 5 БҲМгача миқдорда жарима солинади.

 

Бундан ташқари, қуйидагиларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, мамлакат ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш, шунингдек мамлакат ҳудуди орқали транзит қилиш мазкур ашёларни мусодара қилиб, 5 БҲМдан 10 БҲМгача миқдорда жарима солинишига ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади:

  • тиғининг ёки кескичининг узунлиги 90 мм дан ортиқ бўлган, тугмаси ёки пишанги босилганда сопидан автоматик равишда чиқадиган ва маҳкамланадиган ёхуд оғирлик кучи ёки тезкор ҳаракат ҳисобига сурилиб чиқадиган ҳамда автоматик равишда ўрнашадиган тиғли совуқ қурол ва пичоқларни;
  • қурол сифатида қўллаш учун махсус мослаштирилган зарб бериб-парчаловчи ва улоқтирувчи таъсирга эга ашёлар – гурзилар, кастетлар, сурикенлар, бумеранглар ва бошқа ашёларни.

 

МЖТКнинг янги моддалари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар маъмурий судларда кўриб чиқилади, ҳуқуқбузарлар ички ишлар органлари томонидан ушланади.

 

Шунингдек совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни қўллаган ҳолда қасддан баданга жароҳат етказганлик учун жиноий санкциялар белгиланди:

Етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражаси

Тавсифи

Санкция

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖКнинг 104-м. 2-қ.)

Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг 33%идан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлган ҳолатларда

5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (ЖКнинг 105-м. 2-қ.)

Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва бқорида кўрсатиб ўтилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида 21 кун, аммо 4 ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг 10%идан 33%игача йўқолишига сабаб бўлган ҳолатларда

3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 6.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах