Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uz

Қўшма ОТМ муҳандис-техник кадрларни тайёрлайди

21.11.2019

Читать на русском языке

Тошкент шаҳрида Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти (кейинги ўринларда – Институт) ташкил этилмоқда.

 

 

Президентнинг 2019 йил 20 ноябрдаги қарори (ЎзАда иловаларсиз эълон қилинган) билан унинг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди:

  • халқаро таълим стандартларига мувофиқ, республика саноат тармоқларининг энг муҳим илмий-ишлаб чиқариш масалаларини ҳал эта оладиган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш;
  • олий ва касб-ҳунар таълимининг замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини татбиқ этиш;
  • таълим ва фаннинг узлуксизлиги ва узвийлиги ҳамда жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • машинасозлик, механика, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, биотехнология, метрология ва стандартлаштириш ҳамда саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида илмий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
  • таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграцияси учун шароитлар яратиш;
  • таълим ва илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг
  • етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

 

Институтнинг таъсисчиси - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда – таъсисчи), Институт фаолиятини ташкил этиш иштирокчилари (кейинги ўринларда – иштирокчилар) - Беларусь миллий техника университети ва Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси).

 

Институт Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

 

Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Институтга абитуриентлар, тадқиқотчилар ва тингловчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таъсисчи ва иштирокчилар томонидан ўрнатилган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Таълим -  Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ таъсисчи ва иштирокчилар томонидан тасдиқланган таълим дастурлари бўйича рус тилида амалга оширилади.

 

Битирувчилар таълим якунлари бўйича Ўзбекистонда тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломини оладилар. Шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини ўзлаштирган тингловчиларга берилган ҳужжатлар (касб бўйича малака разряди берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, олий таълим даражасида қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом, малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома) ҳам тан олинади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти мутахассислар тайёрлаш бўйича асосий бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхати;
  • Институт Васийлик кенгашининг таркиби.

 

Институтда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида, шу жумладан, икки босқичда:  талабаларни бутун таълим жараёнининг биринчи ярмида Институтда,  иккинчи ярмида Беларусь миллий техника университетида кадрларни тайёрлаш амалга оширилади.

 

Институт қуйидагилар ҳисобига молиялаштирилади:

  • Институтга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 30%идан ошмаган ҳолда давлат грантлари асосида талабаларнинг ўқиши учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
  • талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари;
  • давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари;
  • ташқи беғараз кўмак маблағлари (грантлар, техник кўмак ва бошқалар);
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Тўлов-контракт асосида таълим учун тўловлар миқдори Ўзбекистонда таъсисчи томонидан, Беларусь Республикасида – Беларусь миллий техника университети томонидан белгиланади.

 

2021 йилда Навоий шаҳрида Институтнинг филиали ташкил этилади.

 

Институт реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувчи йиғимларидан ташқари) озод этилди.

 

Константин Мосин.