Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как будут регистрироваться договоры аренды с 1 января Учет движения ТМЦ придется вести в системе ГНК Когда истекает срок возврата излишне уплаченных таможенных платежей Как установить перерывы в течение рабочего дня

Қўшма таълим дастурлари экспертизадан ўтказилади

12.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (6.07.2021 йилдаги 421-сон ВМҚ).

 

2022 йил 1 январдан бошлаб қўшма таълим дастурларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади ва фақат ижобий экспертиза хулосасига эга бўлган қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади.

 

Қўшма таълим дастурлари асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади:

I босқичда хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган қабул қилиш тартибига мувофиқ кириш имтиҳонлари ўтказилади;

II босқичда Ўзбекистон олий таълим ташкилотининг буюртмаси асосида Давлат тест маркази томонидан келишилган муддатларда қўшма таълим дастурида ўқитиш олиб бориладиган чет тилидан кириш имтиҳони ўтказилади.

 

Бунда:

  • биринчи босқичда кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30%ини тўплаган абитуриентлар иккинчи босқичда ўтказиладиган имтиҳонда иштирок этишга ҳақли бўлади;
  • иккинчи босқичда чет тили бўйича кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг камида 30%ини тўплаган абитуриентлар қўшма таълим дастури бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этади ҳамда қабул параметрларидан келиб чиқиб, ўқишга қабул қилинади. Чет тили бўйича бакалавриатда камида В1 даражадаги, магистратурада камида  В2 даражадаги миллий ва унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан ўтказиладиган имтиҳондан озод этилади ва уларга мазкур босқич учун максимал балл берилади.

 

Қўшма таълим дастурлари асосида ўқишга қабул қилиш натижаларини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилоти томонидан хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

Қўшма таълим дастурлари асосида олий таълим ташкилотларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти жойлашган давлатда тан олинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотининг давлат намунасидаги дипломи тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.