Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Рамазон ҳайити арафасида 575 нафар маҳкум афв этилди

04.06.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Ҳужжатга мувофиқ, содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 575 нафар фуқаро афв этилди.

 

Афв этилган шахсларнинг 361 нафари жазодан тўлиқ озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилади. 214 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддатлари қисқартирилади. Шунингдек, афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини аёллар, 1 нафарини чет эл фуқароси ташкил этади.

 

Афв этилганларга ижтимоий мослашув, уларни фойдали меҳнатга ва соғлом турмуш тарзига жалб қилишда ёрдам берилади.