Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» қабул қилади

20.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2017 йилдаги 849-сон «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

«Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ «Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ («Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ) деб қайта номланди. Ҳужжат билан унинг асосий вазифалари, фаолияти йўналишлар ва тузилмаси тасдиқланди.

 

Бутун мамлакат бўйича фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлайди. Шу билан бирга қуйидагилар рухсат этилган:

  • юридик ва жисмоний шахслар билан топширилган синиқ парчалар учун металл парчалари топширувчилар томонидан рангли металл парчалари ҳамда чиқиндилари топширилишини рағбатлантирувчи эркин (шартномавий) нархлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш;
  • юридик ва жисмоний шахсларга халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун рангли металл парчалари ҳамда чиқиндиларини сотишга рухсат бериш.

 

Бу муҳим! Қуйидагилар эркин (шартномавий) нархда мажбурий тартибда топширилади:

  • таркибида рангли металлар бўлган, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар корхоналарда банкротлик жараёнларини ўтказиш, уларни тугатиш, реконструкция қилиш ҳамда модернизациялаш давомида ҳисобдан чиқариладиган жисмонан ва маънан эскирган ускуналар;
  • барча турдаги электр двигателлар, трансформаторлар, автотранспорт воситалари, электрон ва маиший техникани таъмирлаш ҳамда уларга сервис хизматлари кўрсатадиган ташкилотларнинг хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятида ҳосил бўладиган рангли металл парчалари ва чиқиндилари.

 

Қарор билан рангли металл парчалари ва чиқиндилари айланмаси устидан назоратни кучайтириш топширилган. Эслатиб ўтамиз, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сотиб олиш, фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

  

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинди. У Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 19.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.