Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему мы можем получить новую проблему вместе с новыми НСФОСколько дней отдохнем на Навруз и Руза Хайит – 2026Как представлять статистическую отчетностьКак начинать работу с инструментами цифровой маркировки

«Рақамли ишонч» жамғармаси тугатилди

28.07.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 19.07.2021 йилдаги ПҚ-5187-сон қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Маълумот учун:

Жамғарма Президентнинг 2.06.2018 йилдаги ПҚ-3927-сон қарори билан давлат муассасаси шаклида ташкил этилган. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланган:

  • рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги, шу жумладан «блокчейн» технологияларини жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларнинг маблағларини жалб этиш ва бирлаштириш;
  • ДХШ шартларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан крипто-активлар айланмаси ва крипто-биржалар фаолияти соҳасидаги энг истиқболли ва стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув тадбирлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш ва бошқалар.

 

Агентлик Жамғарманинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича вориси ҳисобланади.

 

«Universal Mobile Systems» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши бўйича иштирокчи ҳуқуқи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.