Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Рақамли криминалистика илмий- тадқиқот институти ташкил этилди

25.06.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.06.2024 йилдаги “Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-229-сонли Қарор имзоланди.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси таркибида Рақамли криминалистика илмий- тадқиқот институти ташкил этилмоқда. 2024 йил 1 августдан Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:

  • рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш;
  • жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқот қилиш ҳамда ўрганилган маълумотлар бўйича хулосалар тайёрлаш;
  • рақамли криминалистика соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни замонавий рақамли криминалистика экспертиза турлари бўйича масофавий ва анъанавий тарзда ўқитиш;
  • рақамли криминалистика фаолиятини амалга ошириш ҳамда махсус криминалистика лабораториялари ишини самарали ташкил этиш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
  • илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари доирасида ҳамда техник восита ва бутловчи эҳтиёт қисм сифатида фойдаланиш учун ИИВда юритиладиган рақамли ахборот ташувчи қурилмалар (мобил телефон, смартфон, планшет, компьютер техникаси, видеорегистратор, қаттиқ диск, флеш хотира ва ташқи жамлагичлар) коллекциясидан фойдаланиш. 

 

Институт керакли ускуналар, шу жумладан учувчисиз учадиган аппаратлар (дронлар) билан таъминланади.

 

Шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни ўз ичига қамраб олувчи "Рақамли далиллар ягона реестри" идоралараро автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда – Реестр) ишга туширилади. Унинг асосий вазифалари:

  • жиноятларни фош этиш, тергов самарадорлигини ошириш, уюшган жиноий гуруҳларни тезкорлик билан аниқлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан тушаётган жиноий ишлар бўйича материалларни йиғиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва таҳлил қилиш;
  • фотосуратлар, видео, аудио ёзувлар, электрон ҳамёнлар, крипто-активлар манзиллари, IP-манзиллар, Интернет манзиллар (домен), ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт), рақамли далилларнинг аниқланган жойи, вақти ва бошқа муҳим белгилари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш;
  • рақамли далиллар базасида давлат сирларига оид бўлмаган ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш механизмлари, ахборот инфратузилмаси ишончлилиги, маълумотлар базаларининг захираларини таъминлаш. 

 

Рақамли далилларни Реестрга киритиш прокуратура, ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Божхона қўмитасининг суриштирувчи ва терговчилари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари, давлат органларининг экспертиза бўлинмалари экспертлари томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев