Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Рақамли маҳсулотлар бўйича битимларнинг бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади

24.08.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2018 йилдаги 670-сон қарори билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Ушбу Низомнинг амал қилиши рақамли маҳсулотлар бўйича битимларни амалга оширадиган Ўзбекистоннинг барча хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этилади.

 

Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар:

 

рақамли маҳсулотлар – интеллектуал мулк объектларининг электрон нусхалари (рақамли товарлар), шунингдек электрон ахборот муҳитида моддий натижага эга бўлмаган муайян ҳаракатлар ёки муайян фаолиятни амалга ошириш, шу жумладан «булутли технологиялар» хизматини харид қилиш ва унга обуна бўлиш хизматлари (рақамли хизматлар);

 

рақамли дистрибуция рақамли маҳсулотларни моддий ташувчидан фойдаланмаган ҳолда, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали шахсий компьютерга ёки мобил қурилмага юклаш (юклаб олиш) орқали тарқатиш усули, онлайн хизматлардан фойдаланишга рухсат бериш ёки обуна бўлиш.  

 

Рақамли маҳсулотлар бўйича битимларни рақамли дистрибуция усуллари орқали ҳужжатли тасдиқлаш

 

Бундай битимлар электрон чеклар, рақамли маҳсулотга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш квитанциялари, хўжалик юритувчи субъектнинг ички ҳужжатлари (жавобгар шахс ҳисоботи, банк кўчирмаси, бухгалтерия маълумотномаси) билан тасдиқланиши мумкин.

 

Юридик шахсга бундай битимлар бўйича бир томонлама тартибда, яъни ушбу ҳужжатларга контрагент масъул шахсларининг имзосисиз бирламчи ҳужжатлар ҳисобини юритиш ҳуқуқи берилди. Кўрсатилган бирламчи ҳужжатларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:

 

оферта, лицензия шартномасининг электрон нусхалари; инвойс, счёт-фактура ёки контрагентдан электрон хабар шаклида олинган бошқа ҳужжат нусхалари; электрон тўлов тизимларидаги транзакциялар скриншоти, рақамли товарни сотиб олиш тўғрисидаги веб-сайтдан лог-ҳисоботлар. 

 

Рақамли маҳсулотлар экспорти ва импортининг ўзига хос хусусиятлари

 

– моддий ташувчиларда:

 

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан моддий ташувчи орқали олиб ўтиладиган рақамли маҳсулотларнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) турли вариантларда амалга оширилиши мумкин:

 

– маълумотларни қайта ишлаш ускуналари учун рақамли маҳсулотларни ўз ичига олган моддий ташувчининг божхона қийматини аниқлашда, баҳоланаётган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан дастурий таъминотнинг қиймати ва (ёки) ахборот моддий ташувчининг қийматини ажратиш шарти билан фақат ахборот ташувчининг қиймати ҳисобга олинади;

 

– агар рақамли маҳсулот ахборот ташувчи бўлмаган товар таркибига кирса ҳамда бундай дастурий таъминотсиз ўзига хос бўлган вазифаларни бажара олмайдиган ушбу товарнинг ишлашини таъминлашга қаратилган бўлса, рақамли маҳсулот қиймати товар қийматидан ажратилмайди.

 

– рақамли дистрибуция усуллари орқали:

 

Бундай рақамли маҳсулотлар божхонада расмийлаштирилмайди.

 

Бутунжаҳон Интернет тармоғидаги хорижий электрон савдо майдончалари орқали экспорт қилганда:

 

  • хорижий валютадаги тушумлар рақамли маҳсулот сотилганидан кейин хорижий онлайн-савдо майдончаси хизматлари ҳақи экспортчининг ҳисобрақамига чегириб қолинган ҳолда ўтказилади;
  • тушумларнинг тушиш муддатлари хорижий онлайн-савдо майдончаси қоидаларига мувофиқ белгиланади.

 

Рақамли маҳсулотларнинг бухгалтерия ҳисоби

 

1. Рақамли маҳсулотларни буюртма асосида яратиш ишларини бажаришда:

 

Буюртмачи

Ижрочи

а) 0830-«Номоддий активларни харид қилиш» ҳисобварағининг дебети

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг кредити;

 

б) 0400-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ҳисобварағининг дебети

0830-«Номоддий активларни харид қилиш» ҳисобварағининг кредити;

 

– ёки жорий харажатлар сифатида:

харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебети

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг кредити.

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг дебети

9030-«Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар» ҳисобварағининг кредити

 

 

2. Рақамли маҳсулотларнинг мутлақ ҳуқуқларининг олди-сотдиси:

 

Харидор

Сотувчи – НМА эгаси

1) номоддий активлар объектларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар сифатида:

 

а) 0830-«Номоддий активларни харид қилиш» ҳисобварағининг дебети

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг кредити;

 

б) 0400-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ҳисобварағининг дебети

0830-«Номоддий активларни харид қилиш» ҳисобварағининг кредити;

 

 

2) жорий харажатлар сифатида:

харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебети

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг кредити.

 

 

а) номоддий активнинг реализация қилинган (сотилган) қиймати суммасига:

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг дебети

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредити;

 

б) қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда:

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебети

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварағининг кредити;

 

в) номоддий активнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебети

0400-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ҳисобварағининг кредити;

 

г) номоддий активнинг жамланган эскириши ҳисобдан чиқарилганда:

0500-«Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ҳисобварағининг дебети

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредити;

 

д) номоддий активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад суммасида:

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг дебети

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад» ҳисобварағининг кредити;

 

е) номоддий активнинг чиқиб кетишидан етказиладиган зарар суммасида:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағининг дебети

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағининг кредити.

 

3. Рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқининг олди-сотдиси:

 

Лицензиат – лицензиядан фойдаланиш ҳуқуқини олувчи лицензия битими томони

Лицензиар – бошқа томон – лицензиатга лицензия объектидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия битими томони

келгусидаги харажатларга тааллуқли харажатлар сифатида, агар шартнома шартларига кўра рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқи муайян муддатга тақдим этилса ва маълум бир муддат учун тўлов тўланса:

 

а) келгуси даврлар учун тўланган ёки кирим қилинган харажатлар қийматига:

3190-«Келгуси даврларнинг бошқа харажатлари» ҳисобварағининг дебети

5110–5530 пул маблағларини ҳисобга олувчи ёки 6930-«Роялти бўйича қарз» ҳисобварағи кредити;

 

б) харажатларга ҳисобдан чиқариладиган келгуси даврлар харажатлари қийматига:

харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети

3190-«Келгуси даврларнинг бошқа харажатлари» ҳисобварағининг кредити.

 

1) хизматларни кўрсатишдан олинган даромад сифатида, агар кўрсатилган даромад суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ошса:

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағининг дебети

9030-«Ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар» ҳисобварағининг кредити;

 

 

2) роялти кўринишидаги бошқа даромадлар сифатида, агар кўрсатилган даромад суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ошмаса:

4850-«Олиш учун роялти» ҳисобварағининг дебети

9510-«Роялти кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағининг кредити

 

 

Рақамли маҳсулотлар билан боғлиқ битимни амалга оширувчи субъектлар ушбу Низом нормаларига риоя этмаганлик учун жавоб берадилар.

 

Вазирлик ва идораларга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда қарорга мувофиқлаштириш вазифаси топширилди.

 

Татьяна Белоусова.

 

Қуйидаги НҲҲга ҳам қаранг:

Божхона кодекси

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (янги таҳрирда)

Президентнинг 14.05.2018 йилдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3724-сон қарори



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_